main wrapper feedback wrapper map

Tadbirlar


ҲАКАМЛИК МУҲОКАМАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

O'tkazish davri: 28.09.2010 - 30.09.2010

Muhokama qilinadigan masalalar: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистон Бизнес Форуми” лойиҳаси ҳамкорлигида шу йилнинг 28-30 сентябр кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани “Чорвоқ” оромгоҳида ҳакамлик судьялари учун “Ҳакамлик муҳокамаси ривожланишининг долзарб масалалари” мавзусида кузги мактаб ташкил этилади.
Сўнги йилларда ҳакамлик судларига қабул бўлган мурожаатлар сони тобора ошиб бормоқда. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси биринчилардан бўлиб таркибида 200 дан ортиқ судьялар фаолият юритаётган 14 та ҳакамлик судларини ташкил этди. Мазкур ҳакамлик судлари томонидан даъво аризаларнинг умумий қиймати 50 млрд. сўмдан иборат бўлган 3000 га яқин низолар кўриб чиқилди. Ҳакамлик муҳокамасининг ривожланиши тадбиркорлик фаолиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Ҳакамлик судлари ўзининг нисбатан кам харжлиги, ҳакамлик судьяларини танлаш имкониятининг мавжудлиги, иш кўрилишининг тезкорлиги ва махфийлиги ҳамда иқтисодий низоларни ҳал қилиш учун ҳужжатларни топшириш жараёнининг енгиллиги билан фарқланиб туради. Бундан ташқари, ҳакамлик судлари фаолиятининг ривожланиши давлат судларининг ишини енгиллаштиришга хизмат қилади.
Кузги мактаб доирасида ҳакамлик судлари фаолияти муҳокама қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонуни меъёрларининг ижро этилиши таҳлил этилади. Бунинг натижасида, ҳакамлик муҳокамасига оид қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Тадбирни юқори самарадорлигини таъминлаш мақсадида, иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идоралар вакилларининг иштирок этиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тизимида ҳакамлик судлари ташкил этилгандан буен, судьялар малакасини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Арбитражни ривожлантириш маркази томонидан “Ўзбекистон Бизнес Форуми” лойиҳаси ҳамкорлигида ҳар йили ҳакамлик судьяларини жамоат аттестациясидан ўтказилмоқда. Бу йил жамоат аттестацияси ўтказиш жараёнига Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди ва бошқа тегишли идоралар вакиллари жалб этилмоқда. Бугунги кунга келиб, жамоат аттестациясидан 130 дан ортиқ ҳакамлик судьялари мувафаққиятли ўтишди.
Тадбир ҳакамлик судьяларининг профессионал билим ва кўникмаларини оширишга, соҳанинг қонунчилик асосларини янада такомиллаштиришга ҳамда ҳакамлик муҳокамасини ривожлантиришга оид тегишли ташкилий чораларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.


calendar